Меъда яраси ва саратонини аниқловчи ажойиб ускуна яратилди

Уфалик олимлар томонидан пуфлаганда ҳаво таркибида меъда-ичак хасталиклари, хусусан, саратон касаллигини аниқлаш имконини берувчи бактерияни аниқловчи ускуна яратилди.

Ускуна устида Уфа авиация университети ва Бошқиристон давлат тиббиёт университети аспирант ва магистрларидан иборат гуруҳ иш олиб бормоқда. Айни вақтда ускунанинг макети ва датчиклари яратилган.

Лойиҳа раҳбарининг айтишича, мослама чиқарилаётган нафасни таҳлил қилиш орқали меъдада “Helicobacter pylori” бактериясининг борлигини қисқа муддатда аниқлайди. Мазкур бактерия гастрит, меъда ёки ўн икки бармоқли ичак яраси, алоҳида ҳолларда меъда саратонини келтириб чиқаради.

Ускунанинг ишлаш принципи шунга асосланадики, “Helicobacter pylori” бактериясининг ҳаёти фаолиятида уни меъда муҳитига мослашишида ёрдам берувчи кимёвий модда ажралади. Шундай моддаларнинг бири карбомид билан ўзаро реакцияга киришиб, уни аммиакгача парчалайди. Хаста кишининг чиқарган нафасидаги аммиак концентрациясининг ўзгаришига қараб, меъдадаги бактерия ва қайсидир маънода шикастланиш ўчоғи ҳақида фикр билдириш мумкин.

Яна ўқинг:  Хитойда робот мактаб имтиҳонини 10 дақиқада топширди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: