Mавсум якуни байрамга уланиб кетди

Яқинда Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий-ижтимоий марказида «Соғлом авлод» кундузги соғломлаштириш марказининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Барчамизга маълумки, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг саломатлигини тиклашга қаратилган дастурлари бўйича тиббий, хайрия ва маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу билан бирга кам таъминланган оила фарзандларининг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ёзги ва қишки оромгоҳларни ташкил этмоқда. Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказ қошида ташкил этилган «Соғлом авлод» кундузги болалар соғломлаштириш марказида Тошкент шаҳрида яшовчи 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ёзги мавсумда мароқли дам олиб, ўз соғлиқларини тиклашига шарт-шароит яратиб бериш ҳам ана шундай хайрли ишларнинг узвий давомидир

Ушбу соғломлаштириш кунлари уч сменадан ташкил этилган бўлиб, биринчи мавсумга Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 50 нафар болалар жалб этилган бўлса, нав­батдаги мавсумга Олмазор туманидан болажонлар ташриф буюрди. Учинчи мавсумда Чилонзор туманида яшовчи 42 нафар бола соғломлаштирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, болажонларимиз мазкур соғломлаштириш кунлари давомида кўнгилли дам олишлари учун оромгоҳда турли маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ҳамда кўнгилочар боғларга, музей, «Ҳайвонот боғи», кино ва теа­трларга сайёҳатлар уюштиришди.

– Болажонларимиз учун ташкиллаштирилган анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур соғломлаштириш кунлари ниҳоятда сермазмун ва таассуротларга бой тарзда ўтказилади. Буни биз болажонларимизнинг юз-кўзларидан анг­лаймиз. Ўйлаймизки, бундан эътибор ва меҳрдан камол топаётган болажонлар албатта келажакда юрт корига ярайдиган инсон бўлиб улғаяди, – дейди Чилонзор тумани таянч маскани раҳбари Ёдгора Усмонова.

Мазкур соғломлаштириш марказининг ёпилиш маросимида Ўзбек давлат циркининг бир гуруҳ маҳоратли актёрлар ва эл севган санъаткорлар ташриф буюриб болажонларга байрамона кайфият улашишди.

М.ТОЛИПОВА,

«Соғлом авлод» мухбири

Яна ўқинг:  Тафаккур сандиғидан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: