Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Инглиз тилидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

09.02.2017
38 марта ўқилди
Инглиз тилидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ( UzTEA)нинг YLDP – “Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси”, Ўзбекистон Республикаси ўрта-маҳсус, касб-ҳунар таълими маркази, “Абитуриент” газетаси томонидан 5-маротаба ўтказилаётган инглиз тилидаги республика иншолар танловининг финал босқичи уюшманинг Тошкентдаги Инҳа Университети билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 4 феврал санасида Тошкентдаги Инҳа Университети биносида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази сайтида маълумот берилган.

Иншолар танловининг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ўрта маҳсус касб ҳунар таълими муассасаларидан “Менинг юртим, менинг фахрим (Мй Cоунтрй, Мй Приде)” мавзусида инглиз тилида ёзилган 400 дан ортиқ иншолар қабул қилинди. Биринчи босқичда 43 та енг яхши иншо муаллифлари ва уларнинг устозлари (ҳар бир вилоятдан 3 тадан) саралаб олинди ва иккинчи босқичга таклиф этилди. Финал босқичида иштирок этаётган барча иштирокчиларга лойиҳа ва ҳамкор ташкилотларнинг маҳсус совғалари топширилди. Республика босқичининг ғолиблари (1-ўрин - Шаҳноза Шаҳобиддинова НамДУ 1-АЛ - 2 000 000, 2-ўрин Нўмонов Аброр - ФДУ қошидаги Фарғона АЛ - 1 000 000 ва 3 ўрин Турсунбоев Қудратулла ЖИДУ қошидаги АЛ - 700 000 сўм) пул мукофотлари билан тақдирландилар. Бундан ташқари, анъанага кўра, қатнашчилар учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ҳам ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг тақдирлаш маросими Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта залида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида лойиҳанинг 3 йиллиги ҳамда эътиборли сўзлашув клуби “Leaders Talk” (Сардорлар суҳбати) нинг навбатдаги йиғилиши ҳам ўрин олди. Клубнинг бу галги йиғилишига инглиз тилида равон сўзлашадиган РИО 2016 Олимпиадасининг ғолиби Ихтиёр Наврузов ва спорт журналисти Амир Саъдуллоев ташриф буюрдилар.

Ушбу беллашувни ташкил қилишдан қўзда тутилган асосий мақсадлардан бири ёшларда инглиз тилида иншо ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш, Ватанга муҳаббат, ғурур туйғуларини юксалтириш, Ўзбекистон келажаги учун қайғурадиган ёшларни бирлаштириш ва унинг буюк тарих, ёрқин келажакка эга эканлигини инглизча иншоларда ёритишдир.

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг ушбу лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ва дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг феврал ойида ташкил этилган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025291
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024169
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025294
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024282