Қовоқ қўл ва оёқдаги оғриқни қолдиради
Абу Али ибн Сино қовоқни қўрда кўмиб пишириб, қанд билан аралаштириб, ични юмшатиш учун истеъмол қилишни тавсия этган.
Унинг шираси билан эса томоқ оғриғи ва мия касалликларини даволаган. Шунингдек, бу полиз экинини қўрга кўмиб пишириб, қўл ва оёқларнинг оғриган жойларига боғланса, шифобахш таъсир этади. Шу тарзда пиширилган қовоқни ўсимлик мойи билан аралаштириб, битмайдиган яралар устига боғланса, малҳамдек таъсир қилади.
В. ПЎЛАТОВА тайёрлади.