Шакар организмда саратонни ривожлантириши аниқланди
Шакарни “оқ қотил” деб аташлари бежиз эмасдир, балки. Узоқ вақт давомида ўтказилган тадқиқотлар натижасида унинг яна бир салбий сифати аниқланди.
Фламанд биотехника институти олимлари шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш саратон тўқималарини фаоллаштириб юбориши ҳақида маълум қилдилар. 9 йил давом этган тадқиқотлар Варбург эффекти (метоболик оғиш) жараёни ва зарарли хужайралар фаоллиги орасида ўзаро боғлиқлик бор эканини тасдиқлади.
Соғлом ҳужайралардан фарқли равишда саратон ҳужайралари қувватни глюкоза тақсимланиши ҳисобига ишлаб чиқаради. Бу аста-секин саратон хасталигининг пайдо бўлишига олиб келади. “Аниқланган боғлиқлик онкологик касалликлардан азият чекувчи инсонлар учун махсус парҳезлар ишлаб чиқишга кўмак беради”, дейди хорижлик мутахассислар.
В.ПЎЛАТОВА тайёрлади.