Аёлларни ёшартирувчи маврак

Фитотерапевтлар мавракни аёллар ўсимлиги деб аташади. Маврак таркибида фитостроген (аёллар эстроген гормонининг ўсувчи аналоги) бўлиб, у ҳомиладор бўлишга кўмакчидир.

Қолаверса, маврак ҳайз ҳамда климакс даврида кечувчи оғриқларни йўқотади. Бу шифобахш гиёҳ чойи аёлларни ёшартиради. Уни мастопатия хасталигида қўллаш мумкин эмас.

Марвак баргларининг қайнатмаси ва дамламаси грипп ва ЎРВИда қўл келувчи восита саналади. Шунингдек, томоқни чайиш ва дамламани ичиш ҳам фойдадан холи эмас.

Чой рецепти:

1 чой қошиқ мавракка бир стакан қайнаган сув қуйилгач, 15-20 дақиқа тиндирилади. Бепуштликда 1 кунда 1 стакандан 2 маҳал ичилади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Бемордан ҳол сўрашнинг ҳам ёзилмаган ўз қоидаси бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: