Инсон қанча вақт туш кўриши мумкин?

  • Ухлаган пайтимизда ҳам мия ишлашда давом этади.
  • Инсон тушида нотаниш одамларни кўра олмайди – тушдаги ҳар бир иштирокчи реал ҳаётда бир марта бўлса ҳам учраган бўлади.
  • Кўзи соғлом одамларнинг фақат 10 фоиздан кўпроғи тушларини рангли ҳолатда кўра олади.
  • Инсон уйғонганидан 5 дақиқа ўтиб тушнинг ярминигина эслайди, 10 дақиқадан кейин эса бор-йўғи 10 фоизи ёдида қолади.
  • Ўртача ҳисобда инсон ҳаётининг учдан бир қисми уйқуда ўтади.
  • Суткасига саккиз соатдан кам ухлайдиган одамларда ортиқча овқатланиш ва семиришга мойиллик кўпроқ кузатилади.
  • Одамнинг уйқудаги сезгирлиги бош миянинг “таламус” деб аталувчи ҳудудига боғлиқ. У ухлаётган одамни уйғотиб юбориши мумкин бўлган ташқи шовқинларни филтрлаб берувчи импулсларни ишлаб чиқариш хусусиятига эга.
  • Баъзи ҳайвонлар, масалан, от, мол ва филлар турган ҳолатда ҳам ухлаши мумкин. Улар ўзини бутунлай хавфсиз сезганда ётиб ухлайди.
  • Бегемот сув остида ухлай олади. У ҳар 3–5 дақиқада нафас олиш учун сув юзасига кўтарилади, лекин бу пайтда уйғонмайди.
  • Турналар узоқ парвоз вақтида чарчаб қолса, учиб кетаётган жойида 10 дақиқа мизғиб олиш қобилиятига эга.
  • Делфин ва китлар дам олаётган пайтда сув юзасига чиқиб нафас олиб туришлари учун, уларнинг мия шарлари навбатма-навбат ухлайди.
  • Машҳур рассом Салвадор Далининг стулда ўтирганда тез ухлаб қолиш одати бўлган. Шунинг учун у стулда ўтирган пайтда қўлига оғир калит ушлаб олган, қаттиқ уйқуга кетган пайтда калит полга тушиб, уни уйғотган. Рассомнинг айтишича, уйғонганидан сўнг у ижод учун янги ғояларни ва турли муаммоларнинг ечимини осон топган.
  • Одам уйқуга кетгач, тахминан ярим соатлардан кейин туш кўришни бошлайди. Умумий уйқу вақтининг 15–20 фоизини туш ташкил этади.
  • Олимлар аниқлаган энг узоқ туш 3 соату 8 дақиқа давом этган. Рекордчининг бу вақт ичида нималарни кўргани ҳақида эса маълумотлар йўқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: