Оёқларимиз нега оғрийди?

Оёқ оғриғи доимий бўлиши ёки вақти-вақти билан пайдо бўлиши мумкин. Оғриқ ҳаракатда қўзғатилиши мумкин ёки ҳаракат билан алоқаси йўқ бўлиши мумкин. Оёқ оғриғи турига қараб, бошқа аломатлар билан кечиши мумкин, масалан: маҳаллий иситма, қизариш, уйқусизлик ёки санчиқ.

Қўл ва оёқлар оғриғини келтириб чиқарадиган касалликларнинг аксарияти оёқларда келиб чиқади. Оғриқ оёқнинг ёки қўлнинг бутун узунлиги бўйлаб ёки унинг бирон бир қисмида пайдо бўлиши мумкин.
Шикастланиш ва ҳаддан зўриқиш оёқ-қўллар оғриғининг энг кўп учрайдиган сабаблари ҳисобланади, аммо бундай ҳолатда оғриқ сабаби жароҳат экани аниқ маълум. Бу мақолада биз жароҳатлар ёки зўриқишлар билан боғлиқ бўлмаган оёқ-қўл оғриғини муҳокама қиламиз. Бундай оғриқнинг кўп сабаблари бор.

Оёқ оғриғининг энг кенг тарқалган сабаблари:
• чуқур томирдаги қўйилиб қолган қоннинг йиғилиши (чуқур томир тромбози);
• бактериал тери инфекцияси (флегмона);
• орқа мия нерв илдизига босим.
Камдан кам учрайдиган, аммо тезкор текширув ва даволанишни талаб қиладиган оёқ оғриғининг жиддий сабабларига қуйидагилар киради:
• қўл ёки оёқ артериясининг тўсатдан беркилиб қолиши (ўткир артериал окклюзия);
• юмшоқ тўқималарнинг чуқур инфекцияси;
• миокард инфаркти (оғриқ фақат қўлда бўлади).

Оёқ оғриғининг бошқа камроқ тарқалган сабабларга суяк ўсмалари, суяк инфекциялари (остеомиелит) ва асабга босим ўтказилиши ёки наслий асаб касаллиги каби неврологик муаммолар киради (масалан, диабет ёки узоқ муддатли спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш).
Оғриқ пайдо бўлганда, биринчи бўлиб, одамда артерияни тўсатдан беркилиб қолмаганига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки оёқ гангренаси бир неча соатдан кўпроқ вақт давомида қон оқими бўлмаган тақдирда ривожланиши мумкин. Қуйидаги маълумотлар шифокорга қачон мурожаат қилиш кераклигини ва текширув пайтида қандай таҳлилларни ўтказиш кераклигини ҳал қилишга ёрдам беради.

Белгилари қачон хавфли бўлади?


Маълум аломатлар ва белгилар оёқ оғриги билан бирга келса ташвишга сабаб бўлиши мумкин. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• тўсатдан кучли оғриқ;
• кўриниши ранги қочган ёки пайпаслаганда совуқ бўлган аъзо;
• кўкрак қафасидаги оғриқ, терлаш, нафас қисилиши ёки тезкор юрак уриши;
• жиддий касаллик белгилари (мисол учун: онг чалкашлиги, иситма ёки коллапс);
• тўсатдан шишиш, пуфакчалар ёки қора доғлар пайдо бўлиши;
• яқинда ўтказилган операция, ётоқда дам олиш ёки оёқ гипсини қуйиш каби муолажалар чуқур томир тромбози учун хавфли омиллардир;
• янги неврологик симптомлар, масалан, таъсирланган оёқ-қўлларда заифлик ёки уйқусизлик.


Ушбу огоҳлантирувчи белгиларга эга беморлар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари керак. Агар огоҳлантирувчи белгилар бўлмаса ҳам, шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Аломатлар, ёш ва бошқа тиббий ҳолатларнинг мавжудлигига қараб, шифокор беморни шошилинч текширувдан ўтказиш зарурлигини ҳал қилади. Тахминан бир неча кунга кечикиш одатда соғликка катта зарар етказмайди.

Яна ўқинг:  Қизил гўштни хуш кўрувчилар учун

Шифокорлар аввал бемордан касаллик аломатлари ва касаллик тарихи ҳақида сўрашади. Кейин улар жисмоний текширувдан ўтадилар. Анамнез ва физик текширув натижаларига кўра, кўпинча оёқ-қўлда оғриқ сабабини тахмин қилиш ва зарур текширувларни режалаштириш мумкин.

Шифокорлар қуйидагиларни аниқ­лайдилар:
• оёқ-қўл оғриғи қанча вақт давом этганлиги;
• оғриқ маълум бир вақтда ёки муайян ҳаракатлар пайтида пайдо бўлиши;
• оғриқнинг интенсивлиги;
• оғриқнинг ўткир ёки пулсацияли кечиши;
• оғриқ жойи;
• қандай ҳаракатлар оғриқни келтириб чиқаради ёки кучайтиради;
• одам оғриқни йўқотиш учун нима қилганлиги;
• оғриқ билан бирга бошқа аломатлар (масалан, уйқусизлик ёки санчиш) пайдо бўлиши.

Шифокорлар оғриқ сабабини кўрсатадиган аломатларни излашади. Бир неч­та яққол белгилар оёқ-қўл оғриғининг сабаб­ларини аниқлашда катта ёрдам беради. Масалан, бел ёки бўйин оғриғи асаб илдизларига таъсир қилиши мумкин, иситма эса инфекцияни англатади. Нафас қисилиши ва юрак уриши қон томирлари билан оёқдан ўпкага етказилган қўйилган қон йиғиндиси артерияга тиқилиб қолиши натижасида пайдо бўлиши мумкин (ўпка томирлари эмболияси). Доимий бўлмаган юрак уриши, юрак ритмидаги баъзи бир анормалликларни (артериал фибриллация) кўрсатади, бу қон қуйқасини юракдан чиқиб кетишига ва оёқдаги артерияни тўсиб қўйишига олиб келади.
Оғриқ пайдо бўлган аъзо ранги, шишиши ва терининг ёки сочларнинг ҳар қандай ўзгаришини аниқлаш учун текширилади. Шифокор, шунингдек, сизнинг пулс, иситма, сезгирлик ва крепитацияни текширади (юмшоқ тўқималарда ёрилиш ҳисси, бу оғир инфекция сабабли газланишни кўрсатади). Оғриётган ва соғлом томонларнинг кучи, сезгирлиги ва рефлекслари солиштирилади. Артериал босим баъзида зарарланган оёқнинг тўпиғида ёки қўл билагида ўлчанади ва соғлом қўл ёки оёқдаги босим билан таққосланади. Агар таъсирланган аъзодаги қон босими анча паст бўлса, оёқ томирлари тўсилганлиги эҳтимоли бор.

Қўл-оёғида оғриғи бўлган барча беморлар учун текширув зарур эмас. Шифокор кўпинча аломатлар ва физик текширув натижаларига кўра оёқ-қўлларининг баъзи бир сабабларини, масалан, флегмонани, миёфасияли оғриқни ва оғриқли полиневропатияни аниқлай олади. Одатда оғриқнинг бошқа мумкин бўлган сабабларини баҳолаш учун таҳлил текшируви талаб қилинади. Масалан, шифокор периферик артерия касаллигини аниқлаш учун тўпиқ-елка индексни текшириши мумкин. Қон босими икки қўлда ва иккала оёқда ўлчанади. Тўпиқдаги қон босими елка артериясидаги босимдан маълум миқдорда пастроқ бўлса (қўл босимининг 90 фоиздан камроғи), оёқ-қўлнинг қон билан таъминланиши етарли эмас деб ҳисобланади.

Оёқ-қўл оғриғини даволашнинг энг яхши усули бу асосий касалликни даволашдир.

Яна ўқинг:  Гемодиализ муолажаси қандай беморларда амалга оширилади?

Ёқуб НАМАТОВ,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: