Болалар саломатлиги йўлида

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг «Peace Village International» халқаро ташкилоти билан тузилган 3 томонлама шартнома доирасида ҳар йили 2 марта барча ҳудудлардан бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларига даволанишга юбориляпти.

18 йилдан буён 12 ёшгача бўлган бемор болалар бепул даволаб келинаётир. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандларига кўрсатилаётган ёрдам туфайли кўплаб беморлар соғлом ҳаётга қайтмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, 2002-2020 йиллар давомида 395 нафар бола тананинг куйиш асоратлари, туғма ошқозон-ичак, сийдик ва нафас йўллари ҳамда таянч-ҳаракат тизими туғма ва ортирилган нуқсонлари ҳамда бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди.
Шу йилнинг февралида 8 нафар бола ГФР клиникаларига даволанишга юборилди. Шунингдек, илгари даволанишга кетганлардан 10 нафари соғломлаштирилиб, ота-­оналари бағрига қайтиб келди. Бугунги кунда 16 нафар бола даволанишни давом эттирмоқда.

2017-2019 йилларда 600 нафардан ортиқ юрак туғма нуқсони бўлган бемор болаларда бепул операциялар амалга оширилди. Жумладан, Германиянинг «Фриеденздорф интернейшнл» халқаро хайрия ташкилотининг грант маблағлари доирасида мураккаб турдаги юрак туғма нуқсонлари бўлган бемор болаларнинг 19 нафари «Эра Мед» клиникасида, 17 нафари «Эзгу ният» МЧЖ клиникасида, 8 нафари Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида, 11 нафари Самарқанд вилояти «Мақсуд Акмал юрак-қон томир маркази» МЧЖда операция қилинди. Шунингдек, «Фриеденздорф интернейшнл» халқаро ташкилоти грант маблағлари доирасида юрак туғма нуқсони бўлган 39 нафар бола ТошПМИ клиникасида жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида юрак туғма нуқсони бўлган 94 нафар бемор бола операция қилинди. Шунингдек, юқори лаб ва танглайнинг нуқсони, оёқ ҳамда бўйиннинг ортопедик нуқсони ва куйишдан кейинги нуқсонлари бўлган 33 нафар бола Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди.

Жумабек НУРОВ,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бўлим бошлиғи

Яна ўқинг:  Кўп меҳнат қилиш ўз ишини ёқтирадиганлар учун хавфли эмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: