“Бавария” чемпионлар лигасида “Арсенал”ни мағлубиятга учратди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалида доирасида кечган баҳсда Лондоннинг “Арсенал” жамоасини мағлубиятга учратди. 19 февраль оқшомида Лондонда бўлиб ўтган ўйин 3:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Бавария” учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Тони Крооснинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. 21-дақиқада эса Томас Мюллер меҳмонлар устунлигини янада мустаҳкамлади. 55-дақиқада Лукаш Подолски ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо орадан кўп ўтмай аниқроғи уйиннинг 77-дақиқасида Марио Манжукич томонидан киритилган гол ўйиндаги якуний ҳисобни таъминлади.

Сешанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг яна бир учрашувида “Порту” ўз майдонида “Малага”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голни 56-дақиқада Жоау Моутинью урди.

Кеча тунда ҳам Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи нав­батдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Туркиянинг “Галатасарай” клуби Истанбулда Германиянинг “Шальке-04” жамоасини қабул қилган бўлса, “Барселона” Италияда “Милан” меҳмони бўлди.

Яна ўқинг:  Оҳангарондаги 2000 ёшли тегирмон тоши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: