“Куз бўёқлари” пироги
Зарур масаллиқлар: 200 гр. творог, 3 дона тухум, 200 гр. шакар, 230 гр. ун, 150 гр. сариёғ, 2 чой қошиқ қабартиргич, 100 гр. цукатлар (шакарли сиропда тайёрланган табиий мевалар), 3 дона олма, 1 ошқошиқ ўсимлик ёғи (қолипни ёғлаш учун), 1 ошқошиқ шакар упаси.
Тайёрланиши: Идишга тухум, шакар солиниб, миксерда аралаштирилади. Сўнг аралашмага творог, эритилган сариёғ солинади. Эланган ун, қабартиргич қўшилиб қуюқ хамир қорилади. Кейин унга цукатлар қўшилади.
Олма ювилиб, пўсти олинади ва тилим-тилим қилиб кесилади. Пишириқ қолипи ўсимлик ёғи билан ёғлангандан кейин унга тайёрланган хамир солинади ва устидан олма тилимлари терилади. 180 даража қиздирилган печда ушбу пирог 50 дақиқа давомида пиширилади ва печь ўчирилгандан сўнг ҳам 10 дақиқа ушлаб турилади. Қолипдан олинган пирогга шакар упаси сепилади.
Дилфуза АЗИМОВА