Фарзандингиз билан бирга тил ўрганинг

Шиддат билан ривожланаётган бугунги давр энг сўнгги технологиялар билан ишлай олишни, бир эмас, бир нечта хорижий тилларни мукаммал ўрганишни талаб этади. Шу сабаб ҳозирда кўпчилик ота-оналар фарзандларини чет тилларини чуқур ўрганишларини истайди. Биз бу борада ота-оналарни бир нечта осон усуллар билан таништириб ўтамиз.

  • Агар фарзандингизни тил ўргатиш курсларида ўқитишни истасангиз, ўқитувчи танлашга эътиборли бўлинг. Бу билан болангизни дарсларда зерикиб қолишини олдини олган бўласиз.

Ўқитувчининг бола билан ишлаш жараёнини кузатиш орқали фарзандингизга яхши устоз танлашингиз мумкин. Мураббий бир нечта дарс машғулотлари ўтганидан кейин болангиз хорижий тилни қандай ўрганаётгани билан қизиқиб кўринг.

  • Агар фарзандингизни уй шароитида ўзингиз ўқитишни истасангиз, унутманг, болалар расм чизиш, рақсга тушиш ва ашула айтишни хуш кўришади. Сиз бу воситалардан тил ўрганишда унумли фойдаланишингиз мумкин. Болалар гиперактив (ўта ҳаракатчан) бўлишади. Шу сабабли уларни ҳаракатланган ҳолатда дарс қилишларига имкон беринг.
  • Қизиқарли адабиёт танланг. Ўқув қўлланма зерикарли бўлиши керак эмас. Китоб дўконларида турли расмлар билан безатилган, тилни осонгина ўзлаштиришга ёрдам берадиган махсус китоблар сотилади. Бу борада интернет манбаларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
  • Мультфильм томошаси ҳам бола дунёқарашини ўстириш ва ташқи дунё билан таништиришда муҳим восита саналади. Фильмдаги қаҳрамонлар томонидан гапирилаётган иборалар боланинг сўз бойлигини орттирувчи муҳим воситадир. Мультфильмда сўз ва ибораларнинг қайта-қайта такрорланиши, шубҳасиз, фарзандингиз хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.
  • Тил ўргатиш бўйича янги маълумотлар изланг. Такрор айтилавериб, зерикарли бўлиб кетган эртакларни эмас, балки чет тилида болалар учун қизиқарли, ва замонавий ҳикояларни китоб дўконлари ёки интернет сайтларидан излаб топинг. Буни эшитиш фарзандингиз учун шубҳасиз, ўта мароқли бўлади.
  • Ўқитиш жараёнини тез-тез ўзгартириб туринг. Бир хил машғулот билан шуғулланиш уни зериктиради.

Масалан, 15 дақиқа мультфильм томоша қилгач, болангиз билан 10 дақиқа уни муҳокама қилинг. Сўнг 15 дақиқа эртак ўқинг, қолган 10 дақиқа у ўзи эшитган эртагини сўзлаб берсин. Қарабсизки, боланинг сўз бойлиги кун сайин ортиб боради.

  • Биргаликда дарс тайёрланг. Бу маслаҳат нафақат хорижий тилларни ўрганишда, балки уйга вазифаларни тайёрлашда ҳам айни муддаодир. Ишонаверинг бола билан биргаликда хорижий тилни ўрганиш, сиз учун ҳам фойдадан холи бўлмайди!
Яна ўқинг:  Ажойиб таъмли таом

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: