Брусника – буйракка мадад

Брусника – буйрак, қовуқ ва подагра касаллиги билан оғриган беморлар учун энг фойдали резавор ҳисобланади.

Унинг таркибидаги бензой кислотаси бактериал флорага барҳам бериб, унинг кўпайишига, йиринглашига барҳам беради. Барглари ҳамда новдаларидан малҳам сифатида қўлланилади. Дамламаси пешоб ва сафро ҳайдовчи хусусиятга эга. Шунингдек, у пешоб йўлини ҳам тозалайди, гастритни даволайди.

Брусника япроқларидан чой тайёрлаш:

Бир чой қошиқ брусниканинг қуриган баргига икки стакан қайнаган сув солиб, ўттиз дақиқа дамланади.

Ивитилган брусника тайёрлаш:

900 мл. сувга 1 ошқошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ туз, чиннигул уруғи ва долчин солиб, қайнатилади. Сўнг совутишга қўйилади.

1 кг брусника мевасини яхшилаб ювгач, банкага солинади ва унинг устига қиём қуйиб, 10-15 С даража ҳароратда 3-4 кун тиндирилади. Шундан кейин банкаларга қўйиб, музлатгичга қўйилади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ёшлик – ижод ва илҳом

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: