Бухорода туризм ҳудуди барпо этилади
2017–2019 йиллар давомида “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчаси ва “Кўҳна ва боқий Бухоро” маданий-маърифий комплекси оралиғида 10,0 гектар ер майдони ажратилади.
Ушбу туризм ҳудудини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда уч ой муддатда ишлаб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “NBU Bukhara Invest” МЧЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида алоҳида объектлар қурилиши учун, шу жумладан, сармоядорлар иштирокида 100 фоизгача улушли корхоналар барпо этиш ҳуқуқи берилди.