Табассум инсоннинг соғлом кўринишига сабаб бўлади

Буюк британиялик тадқиқотчилар табассум қилиб юрувчилар ғамгин одамларга нисбатан соғлом кўринишини аниқлади. Мутахассислар турли одамларнинг соғлиқ ҳолатини уларнинг ташқи кўринишига қараб баҳолаш учун кўнгиллилар иштирокида сўров ўтказди.

Тадқиқот натижасида, самимий табассум қилувчи одамлар нейтрал ёки ғамгин кўринишга эга одамлардан кўра соғломроқ кўриниши маълум бўлди.

Бундан олдин Ғарбий Онтарио университети олимлари табассум қилувчи одамнинг ёши каттароқ кўринишини исботлаган эди. Бундай инсонлар бошқаларга нисбатан икки ёш каттароқ кўринади. Тадқиқотчилар фикрича, бунга табассум туфайли кўз атрофида пайдо бўладиган ажинлар сабаб бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Сиҳатгоҳлар саломатликни мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: