Қандли диабетнинг халқона давоси

Мамлакатимизнинг турли жойларида ноқулай экологик муҳит сабабли айрим хасталикларнинг кўпайиши кузатилмоқда. Шулардан бири қандли диабет касаллигидир. Ҳаммамиз биламизки, бу дардни келтириб чиқарадиган асосий омиллардан бири меъда ости бези ишлаб чиқарадиган инсулин гормонининг етишмовчилигидир.

Бу касалликнинг олдини олиш ҳамда уни даволаш учун беморлар, аввало, турли ширинликлар, шунингдек, таркибида қанд моддаси ва крахмал мавжуд бўлган нон, гуруч, ёрма, дуккакли ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликлари лозим. Улар кўпроқ парҳезбоп ёғсиз гўшт, ўсимлик ёғида димлаб пиширилган сабзавотлар ҳамда янги узилган ва ширин бўлмаган меваларни ейиши зарур. Аммо банан, каштан, гилос, олхўри, узумни истеъмол қилмасликлари керак. Чунки уларнинг таркибида қанд ва крахмал моддаси кўпроқ бўлади.

Хаста одам лимон, ёғсиз қатиқ, творог, сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол этиши керак. Бу маҳсулотлар организмдаги ёғларни тезроқ ҳазм бўлиши ва парчаланишига ёрдам беради.

Диабет касаллигига дучор бўлган беморларни даволашда шифобахш гиёҳлардан кенгроқ фойдаланишга эътибор бериш лозим. Ушбу дарднинг пайдо бўлишида ҳамда уни самарали даволашда шифобахш гиёҳлардан тайёрланаётган дори-дармонларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Сабаби инсон организми сунъий йўллар билан тайёрланган дориларга нисбатан табиий гиёҳлардан олинган дори-дармонларни яхши қабул қилади.

Қандли диабетни даволашда қўлланиладиган ўсимликларга баргизуб барги, анор меваси, бўймадороннинг ер устки қисми, газандаўтнинг танаси, женьшень илдизи, кийикўт барги ва танаси, исмалоқ барги, лимон, мойчечак гули, отқулоқ барги, унинг шарбати, пиёз барги, равоч новдалари, четан меваси, чаканда барги ва меваси, шарбати ҳамда шотут барги, шарбати, наъматак меваси, сачратқи илдизи, сабзининг илдиз меваси, шарбати, маккажўхори попуги, беҳи барги, новдаси, қалампир ялпиз барги, қизил лавлаги барги, унинг илдиз меваси ҳамда шарбати, шунингдек, қоқи илдизи ва ҳоказолар диабет давосида шифобахш ҳисобланади.

 

Назира ЭРГАШЕВА,

I республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Организмни ёшартирувчи ҳужайра топилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: