Стоматолог робот шифокор иштирокисиз операция ўтказди

Хитойда ишлаб чиқилган стоматолог робот биринчи марта шифокорлар иштирокисиз беморни операция қилди.

Робот беморга 3D-принтерда чиқарилган иккита сунъий тиш қўйди. Операциядан аввал шифокорлар ҳаракатлар йўналиши ва бурчагини белгилади ҳамда янги тишлар жойига максимал даражада аниқ жойлашиши учун чуқурлик параметрларини ҳам ўрнатди.

Таъкидланишича, робот имплантларни 0,2-0,3 миллиметр хатолик билан ўрнатган. Бу эса барча стандартларга жавоб беради. Экспертлар сўзларига кўра Хитой учун бундай ишланма айниқса долзарб. Чунки мамлакатда малакали дантистлар, яъни тиш шифокорлари етишмайди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Чўнтакдаги чироқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: