Бананли печенье

Зарур маҳсулотлар: 150 гр. творог, 100 гр. майдаланган сули ёрмаси, 1 дона банан. Безак учун: майдаланган ёнғоқ, кокос кукуни.

Тайёрланиши: творог банан билан қўшиб блендердан ўтказилади ва бўтқасимон масаллиқ ҳосил қилинади. Кейин унинг устига сули ёрмаси қўшилиб, хамирсимон ҳолга келгунча қорилади. Сўнг тайёр бўлган хамир бир соат музлатгичга қўйилади. Кейин ёнғоқдай зувалачалар тайёрланиб, безак учун қилинган масалиққа думалатиб олинади. Сўнгра зувалачалар кафт билан босилиб, ясси ҳолатга келтирилади. Ярим тайёр маҳсулот фольга қоғози солинган газ печи патнисига терилади ва 180 С иссиқликда 12-15 дақиқа давомида пиширилади.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Маънавиятли ёшлар халқаро тинчликни таъминлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: