Маънавиятли ёшлар халқаро тинчликни таъминлайди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи нафақат халқимиз, балки жаҳон жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Президентимиз дунёнинг энг нуфузли минбаридан туриб, ўзбекона қатъият ва мулоҳаза билан мамлакатимиз ҳаёти, Марказий Осиё минтақаси ҳамда жаҳондаги тинчлик ва барқарорлик билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ўртага ташлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, бир сўз билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг БМТ тузилмалари билан бундан кейин ҳам ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришини билдирган ҳолда ушбу нуфузли халқаро ташкилотни босқичма-босқич ислоҳ этиш зарурлигини таъкидлади ва бир қатор таклифларни илгари сурди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашини бугунги кун талабларига мос равишда кенгайтириш, унинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш, БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган махсус дастурни тўлиқ амалга ошириш, Афғонистондаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш, БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш каби глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар нафақат Ўзбекистон манфаатларини ифода этади, балки БМТга аъзо 190 дан ортиқ мамлакатларнинг тинчлиги, тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилади.

Шунингдек, маърузада дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани ҳақида сўз юритилиб, Юртбошимиз томонидан ушбу глобал муаммони хал этишнинг энг таъсирчан ва самарали йўли саммит иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида “Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда.

Яна ўқинг:  Кеча шогирд эдим, бугун устозман

Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси, “вируси” тарқалишининг олдини олишдир”, – дея таъкидлади. Шу муносабат билан халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси”ни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Президентимиз томонидан дунёнинг энг йирик сиёсатчиларига қарата юксак минбардан туриб айтган бу фикрлари катта эътибор билан қарши олинди. Чунки, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги глобал даврда ёшлар онги ва шуурига қаратилган таҳдидлар тобора авж олмоқда ва бу масала дунё маърифатпарварларини ҳам қайғуга солаётгани аччиқ ҳақиқат.

Айни дамда дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган хунрезликлар, экстремизм ва терроризм балосининг авж олишига ҳам тўғри йўлдан адашган, онгу шуури бузғунчи ғоялар билан заҳарланган ёшлар сабабчи эканлигини жаҳон афкор оммаси яхши англаб турибди. Ана шундай бало-қазоларнинг олдини олиш, дунёни жаҳолатдан сақлаб қолишнинг энг оқилона йўли бу ёшларни маънавият ва маърифатли қилиб тарбиялаш эканлиги Прездиентимиз томонидан яна бир бор куюнчаклик билан таъкидлаб ўтилди.

Тан олиб айтишимиз мумкинки, юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиниши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганлиги, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон қилинганлиги бунинг ёрқин намунасидир.

Албатта мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ишлар жуда кўп, лекин муаммолар ҳам етарли. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, давлатимиз раҳбарининг БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси”ни ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифи энг ўринли ва оқилона таклиф эканига шубҳа йўқ.

Мавлуда ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: