Самарқандда электрон поликлиника ишга тушди

Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди.

“Электрон поликлиника” дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишда кўмаклашади. Ҳозирда поликлиника ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда.

Муассасанинг кутиш залида ўрнатилган мониторлар орқали ҳар ким навбати келганини кузатиб туриши мумкин. “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида рўйхатхона ва шифокорлар хоналари замонавий компьютер тизимлари билан таъминланиб, локал-ҳисоблаш тармоқларига уланди. Эндиликда қайси ихтисосликдаги шифокор нечанчи хонада қабул қилиши, иш вақти ва қабул кунлари билан танишиш мумкин. Шифокор қабули ҳам телефон орқали, ҳам уйдан чиқмаган ҳолда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин. Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, шу ернинг ўзида электрон тарзда навбатда туради.

Яна ўқинг:  Кеча шогирд эдим, бугун устозман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: