Газли ичимликлардан ОИВ тарқаляптими?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали ширин газли ичимликлардан ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш мақсадида Республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи Моҳигул МУСАБЕКОВАГА мурожаат қилдик:

Аслида ОИВ уч хил йўл билан одамдан одамга юқади. Биринчиси қон орқали, иккинчиси жинсий алоқа ва сўнггиси онадан болага (жароҳатланган йўлдош орқали, туғруқ вақтида ва кўкрак сути) ўтиши мумкин. Бу вируснинг озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ҳаво орқали юқиш эҳтимоли мавжуд эмас. Энди “ОИВни юқтирган беморнинг газли ичимликка ўзининг зарарланган қонини қўшиб юборган”, деган “миш-миш”га келсак, бу ҳақиқатдан умуман йироқ. Чунки, ҳар бир маҳсулот ишлаб чиқариш пайтида соҳа мутахассислари томонидан турли текширувлардан ўтади. Батафсил маълумот учун соҳа мутахассисларига мурожаат этиш мумкин.

Чарос ХУШВАҚТОВА ёзиб олди.

Яна ўқинг:  Бекатдаги ўспирин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: