Фидойи шифокорлар
Яратганга шукрлар бўлсинки, кириб келган янги – 2018 йилни ҳам кутиб олиш насиб этди. Албатта, 86 ёшга омонликда етиб келишим юртимизнинг тинч-фаровонлигидан, қолаверса, юксак билимли, бой малакали, касбига садоқатли тиббиёт ходимларининг тиним билмас меҳнатларидан деб биламан. Биз – кексаларнинг қўлларимиз доим дуода.
Кўп йиллардан бери юрак хасталиги билан 7-шаҳар клиник шифохонасида даволаниб келаман. Мен ва мен каби беморлар дардига малҳам бўлиб келаётган шифокорлар – Динара Миракилова, Инна Ким, Маҳфузахон Қосимова, Камолиддин Қутбиддинов, Нодирахон Нурмуҳамедова, катта ҳамшира Шаҳнозахон Саидходжаева, ҳамширалар – Эътиборхон Саидганиева, Шаҳлохон Ҳаитбоева, Ақидахон Усмонова, Дилдорахон Собироваларга ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни билдираман.
Қўлингиз асло дард кўрмасин, азиз шифокорлар!
Мансур ҚОДИРОВ,
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,
11-мавзе, 49-уй, 13-хонадон