Татуировка саратон ривожланишига сабаб бўлади
Утро.RU сайти хабар беришича, олимлар татуировка бўёғи таркибида заҳарли моддалар бўлишини аниқлади. Бундай бўёқ инсон танасида майда заррачаларга бўлинади ва лимфа тугунларига тарқалади. Бу эса саратон ривожланишига олиб келади. Мутахассислар лимфа тугунларига фақат энг майда заррачаларгина кириши мумкинлигини таъкидлайди.
Татуировка бўёғида никел, хром, марганец, кобальт каби зарарли аралашмалар топилди. Ҳозир олимлар янада мукаммалроқ тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Улар бўёқ заррачалари таъсири туфайли тана тўқималарида юз берадиган молекуляр ўзгаришларнинг хусусиятларини ўрганиш устида иш олиб боряпти.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.