Заковатни қандай қилиб ошириш мумкин?

Зайтун ёғи, ёнғоқ, авокадо каби ёғ кислотасига бой маҳсулотлар заковатни оширади, деб ёзади The Hindustan Times нашри. Тадқиқотлар инсон заковати диққат марказининг орқа қисми билан боғлиқ бўлишини кўрсатди. Бу қисм эътибор талаб қилувчи топшириқ ва кунлик ишларни бажаришда муҳим аҳамиятга эга.

Жумладан, заковатнинг умумий даражаси юқорида айтиб ўтилган тизимнинг қанчалик самарали ва функционал тузилганига боғлиқ. Тўйинмаган ёғ кислоталари эса диққат марказининг орқа қисми ва тизимнинг қанчалик яхши ишлаётгани билан узвий боғлиқ.

Кўнгилли иштирокчиларнинг рациони ва заковат даражаси ўрганиб чиқилганидан сўнг, қонида ёғ кислотаси кўп бўлган одамларнинг диққат маркази тартиблироқ тузилишга эга бўлиши аниқланди. Демак, тўйинмаган ёғ кислоталари ҳақиқатан билиш қобилиятига таъсир кўрсата олади, дейди тадқиқотчилар.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: