Курсантлар қасамёд қабул қилишди

Ёнғин хавфсизлиги институтида биринчи босқич курсантларининг тантанали Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Ёнғин хавфсизлиги институтига айлантирилди. Бу йил қабул қилинган курсантлар муассасанинг биринчи қалдирғочларига айланишади.

Тадбирда ички ишлар идоралари ходимлари, муассаса раҳбарияти, ота-оналар сўзга чиқиб, қасамёд қабул қилган курсантларни ҳаётларидаги унутилмас воқеа билан қутлади. Мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритишди. Жонажон Ватанимизга муносиб хизмат қилишга, уларга билдирилган ишончни оқлашга, мустақил диёримизни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар Ички ишлар вазирлиги ва Ёнғин хавфсизлиги институти раҳбариятига, таълим тарбия бераётган профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

Бобиржон ТУРДИАЛИЕВ,

Ёнғин хавфсизлиги институти ходимлари

Яна ўқинг:  Ҳақиқат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: