Нотиқлик санъати – инсон тафаккури гавҳари

12 сентябр куни «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида «Маънавият ва мулоқот мезонлари» мавзусида филология фанлари номзоди, доцент Раҳимбой Жуманиёзовнинг туркум китоблари ва мультимедиа маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда “Дил қулф – тил калит” (2015 йил, “Ўзбекистон” НМИУ), “Таълим, тарбия, тафаккур, тараққиёт” (2015 йил, “Абу Матбуот-Консалт”), “Муомала маданияти” (2015 йил, “Маънавият”), “Нотиқлик санъати” (2016 йил, “Lesson press”), “Маънавият тарғиботи” (2016 йил, “Lesson press”), “Тошкентдан гапирамиз” (2016 йил, “Ўзбекистон” НМИУ) китоблари, шунингдек “Сиз нотиқ бўлишни истайсизми?” (2017 йил) ҳамда “Ватан ва халқ мангу қолади” (2017 йил) мультемедиа маҳсулотлари тақдим этилди.

Муаллифнинг “Муомала маданияти” рисоласида мулоқот ва муомала маданиятининг тамойилларини ўзлаштиришда оғзаки нутқнинг ўрни ҳақида батафсил фикр юритилади. Муомала ва нутқни бир-бирисиз тасаввур этиб бўлмаслиги равон баён этилади.

“Таълим, тарбия, тафаккур, тараққиёт” китобида муаллиф ўзи ўқиган, кўрган, билган ва эшитган воқеа ҳамда ҳодисаларга донишмандона муносабат тарзида чизгиларни беради.

“Нотиқлик санъати” ўқув-услубий қўлланмасида шахс маънавиятида муомала маданияти, тарғибот-ташвиқот ишларида, мулоқот жараёнида нутқ санъатининг ўрни, нутқнинг асосий сифатлари, нутқ ва нотиқлик ҳақида муаллифнинг айрим қайдлари ўз ифодасини топган.

“Маънавият тарғиботи” ўқув-услубий қўлланмасида барча соҳаларда глобаллашув ва ахборот хуружлари кучаётган қалтис, таҳликали дамда маънавият ва маърифатни тарғиб этиш муаммоси долзарблик касб этаётгани баён қилинади.

“Тошкентдан гапирамиз” асарида Ўзбекистон халқ артисти, соҳир нафас Қодир Мақсумов ҳаёти ва ижодидан лавҳалар тўлиқ акс этади. Қаҳрамоннинг ўқиш манераси, матнга муносабат тарзи, овоз имкониятларидан нечоғли фойдалана олиши, ҳаёт йўллари, ибратлари аниқ мисоллар орқали очиб берилади. Атоқли диктор Қодир Маҳсумов ҳақида чуқур маълумотлар тўпланиб, у ҳақда замондошлари ва касбдошлари хотиралари, нутқининг равонлиги, дикциясининг кучлилиги, ўз касбини севиб-ардоқлаши, тил нормаларини пухта билиши, эмоционал таъсир кучи равон ва содда тилда ёзилади.

kitoblar015

Р.Жуманиёзов узоқ йиллик педагог сифатида сўнгги пайтларда мультимедиа материалларига ўсиб бораётган катта эҳтиёжни ҳисобга олиб, турли ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бадиий материалларни, шеърларни аудио вариантини ҳам яратгани эътиборга моликдир.

Мазкур асарлар нафақат тилшунослар, талабалар ва мутахассислар, ёш телебошловчилар ва журналистлар учун, балки кенг китобхонлар учун ҳам мўлжалланган.

Яна ўқинг:  “REAL AUKSION” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

Тадбирда филология фанлари номзоди, адабиётшунос Шуҳрат Ризаев, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбек, олий тоифали сухандонлар Дилсора Бобохонова, тарих фанлари номзоди, доцент Неъматжон Полвонов иштирок этди.

Хуршида Ҳусенова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: