Буюк британияликлар тонгни қандай қаршилайди?

Тадқиқотчилар 2000 нафар британиялик одамни тонгги одатлар тўғрисидаги сўровдан ўтказди. Иштирокчиларнинг кўпчилиги кайфиятни кўтариш учун эрталабдан ижтимоий тармоқларга киришларини айтди.

Маълум бўлишича, қатнашчиларнинг 23 фоизи тонгда ижтимоий тармоқларга ташриф буюради. Сўровдан ўтказилган ҳар уч одамдан биттаси қуёш нури ва қушларнинг сайрашидан уйғонишни ёқтиради. Ҳар ўнинчи иштирокчи эса уйғотувчи соатни ўчириб қўйиб, яна уйқуни давом эттиради.

Шунингдек, қатнашчиларнинг 17 фоизи тўлиқ нонушта қилиши, 13 фоизи эса енгил овқатланиши аниқланди. 27 фоиз одамлар тонгда ўзлари ёқтирган мусиқаларни тинглайди. Баъзи иштирокчилар эса эрталаб сайр қилишни, спортзал ёки бассейнга боришни афзал кўриши маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Эътироф

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: