Бутун иш кунини тик туриб ўтказиш соғлиқ учун зарарли
Канадалик мутахассислар 7320 нафар ходимнинг маълумотларини текширувдан ўтказди. Иштирокчилар ҳафтасига камида 15 соат туриб ёки ўтирган ҳолатда ишлашди. Улар 12 йил давомида назорат қилиб борилди. Тадқиқот бошланишида ҳеч ким юрак касалликларидан азият чекмасди, деб хабар беради The Daily Mail нашри.
Тадқиқотдан сўнг, асосан туриб ишлайдиган ходимлар юрак касаллигига ўтирган ҳолда ишловчиларга нисбатан икки марта кўпроқ дуч келиши маълум бўлди. Мутахассислар натижаларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни ҳам ҳисобга олди. Уларнинг фикрича, инсон тик турган пайтда қон оёқларга қуйилади ва юракка оғирлик тушади. Шунинг учун узоқ вақт тик туриш юрак касалликлари хавфини оширади.
Мутахассислар иш кунини тик туриб ўтказадиган ходимларга баъзи-баъзида ўтириб дам олиш учун вақт топишни маслаҳат беради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.