Тунги сменада ишловчилар семириш ва диабет касаллигига йўлиқиши мумкин

Бундай тартибда ишлаш моддалар алмашинувини бузади, шунинг учун вазн ташлаш жараёни қийин кечади, деб огоҳлантиради шифокорлар. The Daily Mail журналида ёзилишича, инсон организмида ёғдан қувват ажратиб олувчи ва уни ички “захира” бўйлаб тақсимлаб турадиган NFIL3 оқсили мавжуд. Ушбу оқсил фаолияти суткалик ритмга боғлиқ.

Олимлар фикрича, тунда ишлайдиганлар ёки тез-тез саёҳат қилиб турувчи одамлар семириш, диабет каби касалликлардан кўп азият чекади. Тадқиқотчилар нормал вазндаги сичқонларда синов-тажриба ўтказишди. Жониворларнинг баъзиларини 10 ҳафта давомида ёғли овқатлар билан, баъзиларини одатий тартибда овқатлантириб борилди. Бу вақт ичида улар кундузи ухлаб, кечаси уйғоқ бўлишди. Шундан сўнг суткалик ритм вақтинча меъёрига қайтарилди ва NFIL3 оқсилининг миқдори таҳлил қилинди. Текширувлар натижасида, нормал тартибга қайтиш жараёнида бу оқсил кўп ишлаб чиқарилиши, яни моддалар алмашинуви турғун ҳолатда бўлиши аниқланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тамаки чекиш: илк қадам огоҳ этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: