Баланд бўйли одамларда вена томирининг тўсилиб қолиш хавфи юқори бўлади

Швециялик олимлар берган маълумотларга кўра, новча одамларда вена томирининг тўсилиб қолиши кўп кузатилади. Тадқиқотда қатнашган калта бўйли одамларда бундай хавф кўрсаткичи жуда паст бўлди, деб хабар беради Zee News нашри.

Тадқиқотда 1951-1992 йилларда туғилган 1,6 милёндан ортиқ швециялик эркаклар қатнашди. Шу билан бирга, олимлар бир милёндан зиёд аёлнинг маълумотларини ҳам таҳлил қилиб чиқди. Тадқиқотчилар гавда ва вена томирларида қон қуйилиб қолиши ҳолати ўртасидаги боғлиқликни топишди.

Бўйи 160 сантиметрдан паст эркакларда юқорида кўрсатилган хасталик хавфи 188 сантиметрдан баланд бўлган кишиларга нисбатан 65 фоиз камроқ экани маълум бўлди. 155 сантиметрдан паст аёлларда ҳам хавф кўрсаткичи новча (183 см дан юқори) аёлларга нисбатан 69 фоиз пастроқ бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Инсон қанчалик тўғри ва соғлом овқатланса, териси шунчалик чирой очади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: