Savol bering, javob beramiz (2013-32)

Ҳаётимизда ҳомила бачадон найида, деган гапларни эшитиб қоламиз. Қандай ҳолатларда ҳомилада бундай жараён кузатилади?

Камола НОСИРОВА,

Зангиота тумани

Тўғри, баъзи аёлларнинг ҳомиласи бачадонда ривожланмай, унинг найига ўрнашиб, ўша ерда ривожлана бошлайди. Бундай ҳолатга биринчидан, аёлларимизнинг жинсий организмидаги турли инфекцион касалликлар ва яллиғланиш сабаб бўлади. Ушбу хасталиклар натижасида бачадон найи торайиб, ўз силлиқлигини йўқотади. Натижада уруғ бачадонга етиб бормай, унинг найида қолиб кетади ва ўша ерда ривожлана бошлайди. Бу ҳолат вақтида аниқланмаса ривожланган ҳомила туфайли бачадон найининг ёрилиб кетиши ҳамда кўп қон йўқотиш сабабли аёлнинг аҳволи оғирлашиши мумкин.

Малоҳат ЮНУСОВА,

Гинеколог

Яна ўқинг:  Мева ва сабзавотлар умрни узайтиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: