Тезкор, аниқ, тўғри ташхис – саломатлик омили

Иссиқ жоннинг иситмаси бўлади. Тўсатдан соғлигингиз ёмонлашиб қолди дейлик. Бундай пайтда, албатта шифокорга мурожаат қиласиз. Мутахассис муолажа бошлашдан аввал касалликни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш учун қон, пешоб таҳлиллари топширишга йўлланма беради. Акс ҳолда даво чоралари самара бермаслиги мумкин.

Айтиш жоиз, бундай кенг қамровли тиббий текширувлар ихтисослашган тиббиёт муассасалари ёки замонавий диагностика марказларида тўғри ва тезкор тарзда аниқланади. Бу борада юртимизда фаолият юритаётган нодавлат тиббиёт марказларининг алоҳида ўрни бор. Ана шундай муассасалардан бири пойтахтимиздаги “MEDIK – As” марказидир.

– Аҳоли саломатлиги йўлида фаолият юритаётган “Medik – AS” ва унинг тармоқлари – “Medik – AS Chemical Group”, “Medik – As Laboratory” ва “Medik – AS Diagnostics” каби тиббий текширув марказларимиз янги авлод тиббий технологияларини қўллаш ва кичик спектрдаги диагностик хизматларни таклиф қилувчи кўп тармоқли тиббий бирлашмалардан бири ҳисобланади. Барча марказлар энг замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланган, – дейди муассаса раҳбари Камолиддин Ҳусаинов.

Айни пайтда 150 нафар малакали тиббиёт ходимлари ва мутахассислар фаолият кўрсатаётган “Medik – As” тиббий текширув марказининг хизматларидан аҳоли мамнун.

Бу ерда қон ва пешоб, биокимёвий, гормонал таҳлиллардан ташқари, Тоrch инфекцияси, аллергия, гепатит, гинекологик ҳамда ўсма касалликларига оид барча таҳлиллар, ПЦР, доплерография, УТТ, ЭКГ тиббий аппаратлари мавжуд бўлиб, микроскопия, эхокардиография, эластография каби замонавий текширув усуллари ёрдамида касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муваффақиятли текширилиб, аниқланмоқда.

Марказ томонидан жорий йил июнь ойидан сўнгги замонавий тиббий текширув усули – ИХЛА (иммунохемилюминесцент анализ) таҳлилларининг самарали йўлга қўйилгани эътиборга молик. Текширув йўналишидаги ИФА (иммунофермент) тизимидан янги автоматлаштирилган ИХЛА тизимига ўтилиши қўлда бажариладиган баъзи текширув амалиётларидаги камчиликларни бартараф этибгина қолмай, таҳлилий тезлик ва аниқликни 30 фоизга ошишини таъминлади. Қулай томони шундаки, узоқ вилоятлардан келган беморлар таҳлилий натижаларини электрон почта орқали олиш имконига эга.

Мижозларга илиқ муносабат, уларга бўлган эътибор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш марказ ходимларининг асосий вазифасига айланган. Айниқса, Шаҳноза Ўролова, Садоқат Акбарова, Гулчеҳра Магометова, Ангор Сирочев, Гулнора Умарова, Н. Вартазарова, Н. Азимова каби шифокор-мутахассислардан мижозлар хурсанд. Рўйхатхона ходимлари беморларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришга ҳаракат қилишади.

Яна ўқинг:  Шамоллашни даволашда оддий чоралар

Тиббий муассасада мижозларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, 5 ёшгача бўлган болаларга, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари, I ва II гуруҳ ногиронлари, нафақадаги кексаларга 15 фоиз чегирма белгиланган. Шунингдек, ёлғиз, ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва ўсма касаллиги билан оғриганларга маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотномаси асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Айтиш жоизки, 2016 йилда нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, улар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида республика миқёсида “Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” танлови ўтказилди. Ушбу танловнинг диагностика йўналишида “Medik – As” тиббий текширув маркази “Энг яхши нодавлат тиббиёт муассасаси” номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллади.

Инсон қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар, юрт равнақи, халқ манфаати йўлида хизмат қилишни ўзининг инсоний бурчи деб билса, унга муваффақият доимо ёр бўлади.

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: