Илм фидойиси

Ҳаётимиз фаровонлиги, оиламиз тинчлиги, фарзандлар тарбияси, уларнинг маънан ва жисмонан етук бўлишлари оила муҳитига, асосан ота-она тарбиясига боғлиқ. Мамлакат келажаги, унинг ободлиги, мустаҳкам оилалар билан, унинг ўзга юртлардан кам бўлмаслиги эса албатта илм-фан тараққиёти, шу мамлакат фидойиларининг яратувчанлиги, меҳнатлари натижаларида ифодаланади.

Рустам ака Бобожоновни фан фидойиларидан десак, асло янглишмаймиз. У дастлаб Ўзбекистон Миллий Университети (ТошДУ)нинг физика факультетини тугатган. Кейинчалик, у Россиянинг Дубна шаҳридаги Ядро физикаси институти бирлашмасида илмий изланишлар олиб борди ва соҳага доир илмий ишини ёқлашга муваффақ бўлди.

Кафедра мудири С.Азимов раҳбарлигида жаҳондаги энг машҳур олимлар гуруҳи аъзолари академик А.Александров, Нобель мукофоти лауреати, Нейтрон физикаси лабораторияси директори академик Франк ва бошқалар билан ядро физикаси соҳасида илмий изланишлар олиб борди. Қатор йиллар олиб борган фаолияти натижасида ядро физикаси кафедрасида «Умумий атом физикаси», «Ядро физикаси» ва бошқа илмий лабораториялар ташкил этилишига раҳбарлик қилди. Уларни йигирмадан зиёд лаборатория жиҳозлари билан таъминлаб, мутахассис-шогирдларига илм-фан сирларини ўргатиш, бу йўналишда янгиликлар яратиш ишларига бош бўлди. Юзлаб ядро физикаси кафедраси талабаларининг диплом ишларига ҳамда саккиз нафар фан номзодларининг ишларига илмий раҳбарлик қилди. Жаҳонда биринчи бўлиб, учта янги радиактив изотопнинг мавжудлигини исботлаган Рустам Бобожонов, ўзи танлаган талабалар, аспирантлар, иқтидорли илмий ходимлардан иборат бўлган илмий жамоа аъзолари билан кўплаб янгиликлар яратди. Конлардаги маъданларда олтин элементи миқдорини аниқлашнинг энг сезгир, энг тезкор услубини кашф қилди. Космик асбобсозлик корхоналари буюртмасига биноан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган баъзи моддаларнинг юқори қувватли радиацияга чидамлилик чегараси аниқланиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилди. Радиацион нурланиш ёрдамида конструкцион материалларнинг чидамлилиги ва қаттиқлигини ошириш технологияси ишлаб чиқилди.

Шу ҳақда ўнлаб мақолалар хорижий журналларда эълон қилинди ва кашфиётларга муаллифлик гувоҳномалари олинди. Тиббиёт соҳаси учун зарур бўлган радиоизотопларни электрон тезлатгичларда ишлаб чиқариш услуби кашф қилинди.

У кафедра ходимларини устувор илмий йўналиш – саратон касалини тезкор диагностика қилиш ва даволаш услубларини республикамизда жорий қилишдек долзарб, ижтимоий ва умуминсоний аҳамиятга эга фаолият билан шуғулланишга ундамоқда. Бу таклифни амалга ошириш учун ядровий тиббиёт мутахассислиги бўйича мутахассислар қисман етарли. Шунингдек, бошқа зарурий диагностик тиббий ускуналар, онкология марказининг радиология ва компьютер диагностикаси бўлимлари артофида томографнинг ўрнатилиши ва эксплуатация қилиниши учун бўш ер майдони мавжудлиги бу ишда қўл келади.

Яна ўқинг:  Тиббиёт музейига саёҳат

Р.Бобожонов намунали оила бошлиғи, севимли умр йўлдоши, уч нафар фарзанднинг меҳрибон отасидир. Устоз фарзандларини ҳам олий маълумотли қилиб, уларни бугунги кунда Ватан тараққиёти, унинг келажаги учун фидойи инсонлар бўлиб вояга етишига ҳисса қўшди.

Бир инсон умрида эришиши мумкин бўлган бахт ва омад Рустам аканинг ҳаётида мужассам. Биз устозни муборак ёши билан самимий қутлаймиз. Ҳамиша яқинлари ва шогирдлари бахтига омон бўлсин.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: