Ловияли шилпилдоқ

Керакли масаллиқлар: Ун, тухум, 1 дона пиёз, 2 дона помидор, 250 гр қийма керак бўлади.

Таёрланиши: 1 дона тухум қўшим хамир қорилиб тиндириб қўйилади. Сўнгра қозонга ёғ, пиёз, қийма, помидор, ловия ва кўкатлар солиб, озгина сув қўшиб димланади. Ловияси етилгунча пиширилади. Ундан кейин тайёр бўлган хамиримизни олиб ёямиз ва тўртбурчак шаклида кесиб оламиз. Хоҳишингизга қараб кесилган хамирни “бабочка” шаклида тугушингиз ҳам мумкин. Алоҳида қозонга сув ва табга кўра туз солиб хамирлар қайнатиб олинади. Пишган хамирларни лаганга солиб, устидан тайёр бўлган ловияли қайлани қуйиб дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Чарос Хушвақтова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Уйқуни яхшилаш йўллари ҳақида олимлар хабардор қилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: