Сабзавотли парҳез шўрва
Керакли маҳсулотлар: 2 дона помидор, 1 дона булғори қалампир, 50 г маккажўхори, 5 г занжабил, 1 дона пиёз, 1 дона сабзи, 100 мл помидор қайла, 1 г туз, 1 г гармдори, 50 г сариёғ, 50 г зайтун ёғи.
Тайёрланиши:
- Сабзи ярим доира шаклида, пиёз майдалаб кесилади, занжабил арчилади.
- Қалампир тозаланиб, тўғралади.
- Сариёғ қозонда эритилади ва пиёз, сабзи, қалампирни солиб, қовурилади.
- Тўғралган помидор ва маккажўхори қўшилади, озгина қовурилади.
- Помидор қайласи, занжабил, зайтун ёғи, гармдори ва туз солинади, сув қуйиб қайнатилади. Тайёр бўлган шўрвани иссиқ ёк совутилган ҳолда сузиш мумкин.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.