Ворис

– Биламан. Ҳеч ким яхши кўрмайдиган бувангни сен ҳам яхши кўрмайсан, – дейман набирамнинг майин сочларини силаб. Сўзларимга ҳайрон гўдак болаларча беғуборлик билан мўлтираб, кўзларимга унсиз тикилади. Катталарнинг оламига энди кириб келган фаришта, менинг гапларимдан ҳеч нарсани тушунмаса ҳам гўёки шикаста қалбимда кечаётган кечинмаларни англагандек, момиқ қўлчалари билан юзимни силаб, “буважон” деб бўйнимдан қаттиқ қучади. Бағримга сингиб худди далда бергандек, – Менга айтинг бува! Сизни ким хафа қилди. Ҳозир таъзирини бериб қўяман, дегандек бўлади паҳлавон гўё.

– Эҳ, болам-а! Қай бирини жазолайсан?! Бу ақллиларнинг ҳаммасини жазолаб бўлар эканми, кексайганингда кучинг етмай, гапинг ўтмай қолар экан, дейман иложсизликдан хўрсиниб. Ҳимоячимнинг кўзлари “ғилт-ғилт” ёшга тўлади. Биллур томчиларни орзулар қанотида покиза ният билан катталар дунёси томон парвозга шайланаётган полапон қалбининг беозор исёнидек қабул қиласан…

Фарзандларга меҳринг мавжларидан яралган гавҳар жилосидан озурда кўнглинг бирдан ёришиб, жаннат рангларига тўлиб кетади. Авлодлар келажаги ҳақидаги хавотир тўла изтиробларинг, оний бўлса ҳам таскин топади. Инсон умрининг давомийлигига иймон келтириб, азалий китобга битилган илоҳий қонунлар тартибидан норасо ақлинг лол қолади. Набиранг тимсолида олтмиш йил аввал донишманд бувасининг қучоғида шодон ўтирган маъсум қиёфангни кўргандек бўлаверасан…

Ёрқин ИНОҒОМОВ

Яна ўқинг:  Амир Темур ва фолбин қиссаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: