Қовоқча икраси
Керакли маҳсулотлар: 1 кг қовоқча (кабачки), 2 дона қизил булғори қалампир, 1 дона аччиқ қалампир, 300 г помидор қайласи, 250 мл сув, 30 г саримсоқпиёз, 80 мл ўсимлик ёғи, 70 г шакар, 1 ош қошиқ туз, 1 ош қошиқ 9 % лик сирка.
Тайёр бўлиш вақти: 50 дақиқа
Миқдори: 800 г
Тайёрланиши:
- Қовоқчаларни кубик шаклида кесилади (пўстини арчиш шарт эмас).
- Қизил қалампир уруғидан тозаланиб, кубик шаклида бўлакларга ажратилади.
- Аччиқ қалампир ва саримсоқпиёз майда қилиб тўғралади.
- Помидор қайласига 250 мл сув қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади ва чуқур идишга солинади.
- Аралашма қайнатилгандан сўнг, ёғ ва сирка қўшилади. Ундан кейин туз ва шакарни солиб аралаштирилади.
- Устига сабзавотлар солиниб, 40 дақиқа димлаб пиширилади. Баъзи-баъзида қопқоқни очиб аралаштириб турилади.
- Таъбга қараб икранинг бир қисми ёки ҳаммаси пюре (бўтқа) ҳолига келгунча эзилади. Тайёр бўлган икра қуруқ бутилкага солинади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.