Гижжаларга қарши табиий шароитда курашамиз

Айрим болаларда острица гижжалари бўлади. Улардан қутулишда пиёзнинг аҳамияти каттадир.

Бунинг учун бир бош пиёзни бир стакан қайнатилган илиқ сувга солиб, 7-8 соат қўйиб қўйилади ва бир қошиқ асал қўшиб, таъм берилади. Тайёр бўлган дориворни эрталаб оч қоринга ярим стакандан тўрт кун давомида бериб туриш керак бўлади.

Шунингдек, гижжаларни ҳайдашда арпа солоди (ундириб янчилган арпа) дамламаси ҳам яхши фойда беради. Бунинг учун 2-3 қошиқ ундириб янчилган арпа донига 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, 10-15 дақиқа қайнатилади ва 4-5 соат тиндирилади. Ушбу дамлама 1 қошиқдан овқатланиш олдидан қабул қилинади.

Юқорида келтирилган дамламаларни иложи борича янги-янги тайёрлаш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, бу дориворларга қўшимча момақаймоқ япроғидан салат тайёрлаб истеъмол қилиш фойдалидир. Фақат япроқларни ишлатишдан аввал аччиғини кетказиш керак бўлади. Бунинг учун кўкатни тузли сувга солиб қўйиш ва 5 дақиқа қайнатиб олиш керак.

Яна ўқинг:  ЭҲТИЁТКОРЛИК – ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: