Помидорли омлет
Зарур масаллиқлар: 4 та тухум, 200 мл сут, 200 гр помидор, 200 гр колбаса, 1 бош пиёз, 1 чой қошиқ ун, ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч.
Тайёрланиши:
Пиёз майда қилиб тўғраб олинади. Колбаса эса сомонча шаклида кесиб чиқилади. Помидор катта бўлмаган кубик шаклида тўғралади.
Пиёз тилла рангга киргунча қовуриб олинади ҳамда колбаса бироз қизартириб олинади.
Идиш тубига пиёз билан қизартирилган колбаса солинади. Устидан помидор бўлакчалари териб чиқилади.
Тухум яхшилаб кўпиртириб олинади ҳамда унга туз ва мурч аралаштирилади. Сўнгра сут қуйиб яхшилаб аралаштириб олинади. Сўнгра колбаса ва помидор устидан қуйилади.
Газ печида ўрта оловда 20-25 дақиқа давомида пишириб олинади.
Хуршидабону