Инсоннинг ўзига паст баҳо бериши ҳаётга қандай таъсир кўрсатади?

Ўзини паст баҳолаш инсон ҳаётида кўплаб муаммоларни юзага келтиради. Психологлар фикрича унинг келиб чиқиши болалик даврига бориб тақалади.

Сабаблари:

  • Ота-оналарнинг эътиборсизлиги ёки ўта қаттиққўллиги.
  • Ота-оналарнинг фарзандидан юқори натижаларни кутиши. Бу болада “етарлича яхши” эмаслиги ҳақида фикр пайдо бўлишига сабаб бўлади.
  • Бошқа болаларнинг доимий масхаралаши.
  • Адоватли муҳитда бўлиш.

Белгилари:

  • Ўз фикрларига тўлиқ ишонмаслик.
  • Қийинчиликдан қўрқиш, уни енга олмайман деб ўйлаш.
  • Атрофдагиларга қараганда ўзига жиддийроқ муносабатда бўлиш.
  • Безовталик ҳиссини бошдан ўтказиш ва арзимас нарсалар ҳақида жуда кўп ўйлаш.
  • Қанча иш қилинса ҳам, ундан кўнгли тўлмаслик.

Ўзини паст баҳолашнинг узоқ давом этиши депрессияга олиб келади. Шунингдек, бу ҳолат инсонни раҳбарлар билан бўлган суҳбат ва тақдимотларда жим ўтиришга мажбур қилади. Натижада у қобилиятларини охиригача кўрсатиб беролмайди. Компания бошлиқлари ходимнинг шунчаки тортинчоқ эканини доим ҳам тушунавермайди ва бундай ишчини уқувсиз деб ҳисоблаши мумкин.

Ўзини паст баҳолашдан сақланиш учун биринчи навбатда муаммоларни англашингиз ва ўзингизни бошқалардан кўра қобилиятсиздек ҳис қилган пайтингизда бу фикрни қайтаришингиз керак. Иккинчидан ўзингиз амалга ошира оладиган ва сизга қувонч келтирадиган ишларни бажаришингиз зарур.

Лекин булардан кўра малакали психологга учрашиб муаммоларнинг ечимини биргаликда ҳал қилганингиз маъқул.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ақлли одамнинг ўн саккиз аломати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: