Эндемик бўқоқнинг салбий оқибатлари

Ёд миқдори етишмаслиги турли қалқонсимон без касалликларини келтириб чиқаради. Бу касалликнинг юртимиз ҳудудидаги энг кенг тарқалган тури эндемик бўқоқ бўлиб, асосан, ёш болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёлларда кўп учрайди.

Без фаолиятининг пасайиши, ёд миқдорининг етишмаслиги қуйидаги салбий оқибатларни юзага келтиради:

1 Ҳомиладорликда оғир асоратларга сабаб бўлади:

  • Ҳомилада мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатади;
  • Умуман, ҳомила ўсиши ва ривожланишида орқага қолиш;
  • Бола ташлаш ва боланинг муддатидан олдин туғилиши;
  • Ўлик чақлоқнинг ёки ақлий ва жисмоний жиҳатдан заиф, ногирон боланинг дунёга келиши…
  1. Болаларда ўсиш жараёнини кечикиши ва ақлий қобилиятни пасайиши;
  2. Юрак-қон томир касалликлари;
  3. Гипертония;
  4. Гипотония;
  5. Атеросклероз;
  6. Ошқозон-ичак касалликлари;
  7. Қабзият ва ич кетиши;
  8. Асаб тизими фаолияти бузилиши;
  9. Депрессия;
  10. Жинсий безлар фаолияти сусайиши;
  11. Суяклар ривожланишинининг пасайиши;
  12. Паст бўйлик ва остеопороз;
  13. Айрим ҳолатларда бу хасталик қалқонсимон безда саратон бўлмаган ва ёки саратон ўсимталарининг пайдо бўлишига замин яратади.
  14. Ҳатто ёд танқислигининг энг енгил шаклида ҳам минтақа аҳолисининг интелектуал салоҳияти 15-20 фоизга камаяди.

Ёшга нисбатан ёдга бўлган кунлик эҳтиёж миқдори қанча?

  • 12 ёшгача бўлган болалар учун – 50 мкг;
  • 2-6 ёшгача бўлган болалар учун – 90 мкг;
  • 7-12 ёшгача бўлган болалар учун – 120 мкг;
  • 12 ёшдан катталар учун – 150 мкг;
  • Ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун – 200 мкг.

Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш:

  1. Эндемик бўқоқнинг олдини олиш ҳамда даволашнинг энг самарали, энг осон ва арзон усули – бу ёдланган ош тузи истеъмоли;
  2. Ёд препаратларидан истеъмол қилиб бориш (шифокор текширувидан сўнг);
  3. Ёд миқдори океан балиқларида жуда юқори. Ёд танқислигига қарши курашиш учун Тинч океани маҳсулотларининг консерва кўринишидан еб туриш лозим. Бироқ илмий текширувлардан маълум бўлишича, Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларидан тутилиб истеъмол қилинадиган балиқларда ёд миқдори жуда кам.

Хурмо ва ёнғоқ бўқоқнинг олдини оладими?

100 грамм хурмода атиги 2,8 мкг, ёнғоқда эса 4,6 мкг ёд борлиги маълум бўлган. Ёд кам минтақада яшаганлигимиз туфайли юртимизда етиштириладиган мева, сабзавот, дуккакли экинлар, сув ва тупроқ таркибида ҳам бу модда кам бўлиб, организмнинг ёдга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди.

Яна ўқинг:  Оч қоринга тановул қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган маҳсулотлар

Ёшларимизнинг бенуқсон, соғлом ривожланишида, ҳомиладор аёллар фарзандларини бекам-у кўст дунёга келтиришларида қалқонсимон без гормонларининг аҳамияти ниҳоятда катта. Доимо саломат бўлинг, азизлар! Барчамизни Оллоҳ ўз паноҳида асрасин!

Манба: sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: