Депрессия ўтмиш хотиралар ҳақидаги қарашларни ўзгартиради

Маълумки, депрессияга йўлиққан одамлар бугунги куни ва келажагига салбий нигоҳ билан қарайди. Портсмут университетида ўтказилган тадқиқот бундай одамлар ўтмишини ҳам салбий хотиралар билан эслашини аниқлади.

Олимлар юздан зиёд талабани сўровдан ўтказди. Иштирокчиларнинг 50 фоизи енгил, ўртача ва оғир ҳолатдаги депрессиядан азият чекарди. Улардан ўзларини ҳар хил ижобий ва салбий натижали ҳолатларда тасаввур қилишлари сўралди. Олимлар иштирокчиларнинг ўтмишни салбий бўёқдорлик билан тасаввур қилишга мойиллигини ўрганди.

Тадқиқот депрессия қанча кучли бўлса, қатнашчилар салбий тасаввурларга шунча мойил бўлганини кўрсатди. Улар салбий воқеаларни бўрттириб эслайди. Тадқиқотчилар фикрича, депрессияга йўлиққан одамлар ҳис-туйғуларини назорат қилишга қийналади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Хитойлик инженерлар сув остида вакуумли транспортни қуриши мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: