Кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар ақли заифлик хавфини оширади

Стенфорд университети олимлари иккита тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Бириинчи тадқиқотда 60 ва ундан каттароқ ёшдаги 2975 нафар одам, иккинчисида ёши 65 дан юқори бўлган 30202 нафар одам қатнашди. Текширувлар орқали кўриш қобилияти муаммолари билан билиш қобилиятининг заифлашиши ўртасида боғлиқликлар мавжудлиги аниқланди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Мутахассислар натижаларга таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни ўрганди. Улар ҳозирча ўзаро боғлиқликка нима сабаб бўлишини била олгани йўқ. Ҳарвард университетида ўтказилган бошқа бир тадқиқот уйқу бузилишига сабаб бўлувчи нафас олишнинг издан чиқиши ҳам ақли заифликка сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатганди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ШИВИТ ҲАҚИДА ШИВИРЛАМАНГ...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: