Помидор ҳақида қизиқарли маълумотлар

  • “Помидор” сўзи италян тилида “олтин олма” деган маънони англатади.
  • XVI аср ўрталарида помидор Европага олиб келинган, лекин одамлар уни узоқ вақтгача истеъмолга яроқсиз, баъзилар ҳатто заҳарли деб ҳисоблаган. Боғбонлар уни зийнат берувчи ўсимлик сифатида ўстиришган.
  • Дастлабки помидор ишлатиладиган Европа овқатлари рецепти 1692 йили Италиянинг Неапол шаҳрида нашр қилинган.
  • Помидор – жуда фойдали маҳсулот. Унинг таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган целлюлоза, В гуруҳидаги витаминлар, С витамини, фолиокислота, калий, натрий, фосфор, магний, калций, темир ва бошқа элементлар кўп.
  • Помидорнинг алоҳида хусусиятларидан бири таркибидаги холин бирикмасидир. У қондаги холестерин миқдорини камайтиради, янги гемоглобинларни пайдо қилади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

  • Помидор томири ер остига 1 метр, энига 1,5 – 2,5 метргача ўсиб боради. Унинг пояси 2 метргача етиши мумкин.
  • Баъзи помидорларнинг оғирлиги бир килограммдан ортади. Дунёдаги энг йирик помидор 2,9 килограмм. У АҚШда етиштирилган.
  • Энг кўп озиқ моддалари қурутилган помидор таркибида йиғилади. 1 кг қоқи олиш учун, 8–14 кг гача янги помидор керак бўлади.
  • Дунё бўйича помидорнинг 10000 га яқин тури бор.
  • Помидорнинг пушти, сариқ, қора тусдаги навлари ҳам бор.
  • Ер юзида ҳар йили 60 милён тоннадан зиёд помидор етиштирилади.
  • Помидорнинг тахминан 95 фоизи сувдан иборат.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Термометрлар энди керакмасми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: