Олимлар ақли заифлик ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлди

Олдинги тадқиқотлар Альцгеймер ва шунга ўхшаш касалликларга йўлиққан одамларда серотонин ишлаб чиқарувчи нейронлар миқдори кам бўлишини кўрсатганди. Эндиликда олимлар серотонин моддасини етказиб берувчи бирикмаларнинг камайиши ақли заифликка сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу бирикмалар иштаҳа, уйқу ва кайфият билан боғлиқ, деб хабар беради UPI.com сайти.

Тадқиқотда 28 нафар билиш қобилиятларида ўртача бузилиш юз берган ва яна 28 нафар соғлом одам қатнашди (ўртача ёши – 66). Иштирокчиларнинг 45 фоизини аёллар ташкил қилди. Барча қатнашчилар махсус текширув ва ақлий тестлардан ўтказилди.

Тадқиқотдан сўнг, серотонин етказиб берувчи бирикмалари кам бўлган иштирокчилар ёддан топширилувчи тестлардан ёмон натижа кўрсатгани маълум бўлди. Мутахассислар олинган маълумотлар ақли заифликка қарши курашишнинг янги усулларини топишда ёрдам беради, деб умид қиляпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Организм учун фойдали 11 маҳсулот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: