Касалланган тишлар саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин

Тишни ўраб турувчи юмшоқ тўқималарнинг касалланиши турли кўринишдаги саратонга (масалан, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ўсмаси) сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, чекувчи одамларда ўсмаларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Олимлар 54–86 ёшлар оралиғидаги 65 минг нафар аёлнинг милк тўқималари ҳолати ҳақидаги маълумотларини текшириб чиқди. Натижада, етти мингдан ортиқ хавфли ўсма касалликлари аниқланди.

Мутахассислар фикрича, пародонтит ва пародонтоз (тишларнинг бўшаши ва тўкилиши) ҳар қандай турдаги саратоннинг юзага келиш эҳтимолини камида 14 фоизга оширади. Қизилўнгач ўсмаси пайдо бўлиш хавфи уч баробар ортади.

Сақич чайнаш милк касалликларидан сақлайди деган қарашлар нотўғри. Пародонтит ва пародонтоз касалликлари вақтида тишнинг айлана пайчалари зарарланади, деб ёзади Dni.Ru сайти. Сақич чайнаш пайтида тиш томирлари ва пайчаларига босим ўтказилади. Бунинг оқибатида томирлар қисилади ва милкларга қон ҳамда озиқ моддалари камроқ етиб боради, суяк қисқаради, милк тиш ўзакларидан ажрайди, тишлар заифлашади. Бундай ҳолатларда сақич чайнаш мумкин эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  МЕЪДА ОСТИ БЕЗИ САРАТОНИНИ ЭРТА АНИҚЛАШ УСУЛИ ТОПИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: