Малакали кадрлар – соҳа истиқболи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида малакали журналист кадрлар тайёрлашда таълим муассасалари ва таҳририятлар ҳамкорлигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда журналистлар, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур университет ректори Ғ.Муҳамедов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, юртдошларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтиришда оммавий ахборот воситaлари муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришнинг халқаро андозаларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ўнга яқин қонунчилик ҳужжати оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида миллий журналистикани янада равнақ топтириш юзасидан бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган. Ушбу концепцияга мувофиқ оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асослари, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатларига оид миллий қонунчилигимиз давр талабларига уйғун тарзда янада такомиллаштирилмоқда.

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳам доимий эътиборда. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ушбу йўналишда фаолият юритаётган етакчи таълим муассасаларидан биридир.

Университетда таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, таълим ва амалиёт жараёнини узвийликда олиб бориш учун барча шароит яратилган. Талабаларнинг амалий кўникмаларини янада бойитиш мақсадида етакчи таҳририятлар, теле– ва радиоканаллар, ахборот агентликлари билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Давра суҳбатида журналист кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, назария ва амалиёт уйғунлигига эришиш, таълим ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда факультетнинг бу йилги битирувчиларига дипломлар топширилди.

Б.ХИДИРОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ЎЙИНЧОҚЛАР кўпайиб қолса...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: