Стресс инсонни хавфсиз ҳолатларда ҳам хавотирланишга мажбур қилади

Одам хавф-хатар сигналларини сезиши мумкин. Лекин баъзан бу механизмда бузилиш ҳоллари ҳам кузатилади. Масалан, стресс ҳолатидаги одам олдин бошдан кечирган ҳолатларини эслаб, аслида йўқ таҳликани ҳам ҳис қилиши мумкин.

Нью-Йорк, Макгилл ва Техас университетлари тадқиқотчилари салбий натижалар билан боғлиқ сигналларни пайқаш қобилиятига вақт ва стресснинг қандай таъсир ўтказишини ўрганди. Тадқиқот давомида иштирокчилар иккита овозли сигналларни тинглади. Сигналлардан бирига ток зарбаси қўшиб узатилди.

Шундан сўнг олимлар иккита частота ўртасида овозларни қўйиб эшиттирди ва қатнашчиларнинг уларга жавоби ҳамда асабийлашишдан дарак берувчи тери реакциясига баҳо берди. Биринчи гуруҳ дарҳол тестдан ўтказилди, иккинчи гуруҳ эса 24 соатдан сўнг. Текширувдан кейин, стресс иштирокчиларни аслида йўқ хавф-хатарларни ҳам сезишга мажбур қилгани маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  BILASIZMI? (2013/52)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: