Хуррак ақли заифлик хавфини оширади

Ҳарвард университетида ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, уйқу бузилишига сабаб бўлувчи нафас олиш тартибсизлиги хотира, диққатнинг ёмонлашуви ва ақли заифликнинг ривожланишига олиб келади. Хавф кўрсаткичи Альцгеймер касаллигига мойил инсонларда айниқса, юқори бўлади.

Кўп одамларнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиққан олимлар хуррак ва уйқу вақтидаги нафас олишнинг бузилиши хотира ва фикрлаш қобилиятлари билан чамбарчас боғлиқлигини аниқлади. Маълумки, бундай муаммолар ақли заифлик хавфини оширади. Уйқудаги нафас олишнинг қийинлашувидан кам ҳаракат қилувчи кекса кишилар кўпроқ азият чекади.

Илгари АҚШдаги соғлиқни сақлаш институти мутахассислари диабет ва гипертония касаллигига мойил одамлар ақли заифликка кўп йўлиқишини тасдиқлаган эди. Шунингдек, бунга томир касалликлари ва чекиш ҳам сабаб бўлади. Мутахассислар фикрича, ақли заифликдан сақланиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ФИЗИОТЕРАПИЯ муолажалари иммунитетни кўтаради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: