48 бемор болага глюкометр ва тест тасмалари топширилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди юртимиздаги бемор болалар ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига амалий кўмак бериш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Пойтахтимизда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган хайрия акциясида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қандли диабетга чалинган 48 бемор болага глюкометр ва тест тасмалари топширилди.

sautadbir

Тадбирда келган ота-оналар ва мутахассислар юртимизда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг муҳофазага муҳтож қатламларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва манзилли давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади ҳамда ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Н.Норбобоев

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: